ХУШ КЕЛИБСИЗ!
«Олайнфарм» акциядорлик жамияти Болтиқбўйи мамлакатлари ўртасида дорилар, фаол кимёвий моддалар ва бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқаришдаги 45 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган энг йирик компаниялардан биридир.
Компания 1972 йилда «Олайн кимё-фармацевтика корхонаси» деб номланган давлат корхонаси сифатида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади Совет Иттифоқидаги барча тайёр дори шаклларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган корхоналарга фармацевтик моддалар ва ярим маҳсулотларни етказиб беришдир.
Ҳозирги кунда «Олайнфарм» 1000 га яқин юқори малакали мутахассислар ишлайдиган Латвия ва бошқа Болтиқбўйи мамлакатларидаги фармацевтика саноатининг энг йирик вакилларидан биридир. Компания халқаро амалиётда замонавий технологияларга ҳамда яхши ишлаб чиқариш амалиёти қоидалари (GMP) сертификатига, экологик мувофиқлик сертификати ISO 14001: 2004 стандарти ҳамда АҚШнинг FDA инспексияси стандартига мувофиқ сертификатланган.
БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ
Ўзбекистонда Олайнфарм ОАЖ вакиллиги
Манзил: 100015, Тошкент шахри,
Ойбек кўчаси, 24
Тел./факс: +99871 281 46 40
Е-мейл: officeuz@olainfarm.com
Вакиллик раҳбари Олим Юлдашев
Олайнфарм концерни таркибига қуйидаги корхоналар киради: яшил фармацевтика Silvanols, Latvijas aptieka дорихоналар тармоғи, Tonus Elast эластик тиббиёт маҳсулот ишлаб чиқарувчи, NPK Biotest табиий дори препаратлари, Kiwi Cosmetics экологик косметикаси ва Klīnika DiaMed тиббиёт муассасаси.